13:40 / 15.08.2023
140

Томонлар келишувига асосан ижро ҳаракатлари тўхтатилди

Томонлар келишувига асосан ижро ҳаракатлари тўхтатилди

Номулкий ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳаракатлари жараёнларида даъвогар ва жавобгарларнинг ўртасидаги аввалдан юзага келган муросасизлик ўзи шундай ҳам оғир кечадиган ижро ҳаракатлари жараёнларини янада қийинлаштиради. Шу сабабли давлат ижрочилари ижро ҳужжати келиб тушган пайтдан бошлаб томонларни муросага келтириш ҳаракатида бўладилар.

Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг ижро варақасига асосан даъвогар Ж.Боймировга тегишли бўлган Косон тумани, Некуз МФЙ, Некуз қишлоғида жойлашган 1290,0 кв.м ер майдонини жавобгарлар М.Хайруллаева ва бошқаларнинг қонунсиз эгалигидан олиб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Косон тумани бўлими иш юритувига 15.03.2021 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар ижроси юзасидан жавобгарлар бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан суд қарори ижросини ихтиёрий бажаришдан бўйин товлаб келган.

Шу сабабли, мазкур суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14 август куни даъвогар Ж.Боймировга тегишли ер майдонини олиб бериш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди.

Ижро ҳаракатлари жараёнида бўлим давлат ижрочиси томонидан даъвогар ва жавобгарлар муросага келтирилиши натижасида, ижро ҳаракатлари тўхтатилди.

 Руслан Санақулов

МИБ Косон туман бўлими давлат ижрочиси


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият