date
views 205

Доллар олди-сотдиси билан шуғулланаётганлар қўлга олинмоқда

Доллар олди-сотдиси билан шуғулланаётганлар қўлга олинмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.И. 4 000 АҚШ долларини фуқаро Р.А.га 46,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.А. фуқаро С.А.га 3 400 АҚШ долларини 41,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Доллар олди-сотдиси билан шуғулланаётганлар қўлга олинмоқда