date
views 110

Президент: тадбиркор қанча кўп даромад топишидан банк манфаатдор бўладиган тизим яратилади

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Давлат раҳбари мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.

Кичик бизнес марказлари билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш бўйича барча жараёнлар соддалашган тартибда белгиланади.

Банк ҳам, марказ ҳам янги лойиҳа даромад келтириб, тадбиркор фаолияти ривожланишидан манфаатдор бўлиши учун янги кичик бизнес лойиҳаси ишга тушгач, икки йил давомида улардан тушадиган барча солиқлар “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг айланма маблағи учун ўтказиб берилади.

Яъни, тадбиркор қанча кўп даромад топишидан банк манфаатдор бўладиган тизим яратилади.

Энг асосийси, ушбу дастурда исталган давлат ва хусусий банклар иштирок этиши, ўзлари ҳам ресурс жалб қилиши мумкин бўлади. Банкларнинг дастур доирасида олган фойдаси солиқ базасидан чегириб ташланади.

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлардан яна 500 миллион доллар жалб қилинади.

Ушбу ташаббуслардан бир йил ичида камида 150 мингта кичик бизнес субъектларини “оёққа турғизиш”, камида 25 мингтасини ўрта корхоналарга айлантириш, соҳада 250 минг янги доимий иш ўринларини яратиш мақсад қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: тадбиркор қанча кўп даромад топишидан банк манфаатдор бўладиган тизим яратилади