Ўзбекистонда саноат ипотекаси тизими йўлга қўйилади

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.
Саноатни ривожлантириш жамғармасидан 1 сентябрдан бошлаб:
- янги лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий валютада 5 фоиз, миллий валютада 10 фоиз ставкада 10 йил муддатга кредитлар ажратилади;
- саноат корхоналарига 1 йил муддатгача хорижий валютада 4 фоиз, миллий валютада 10 фоиз ставкада айланма маблағ тақдим этилади. Бунда, олиб келинадиган асбоб-ускуна учун 15 фоизлик аванс тўловлари ҳам жамғарма томонидан кредит қилиб берилади;
- маркетинг, лойиҳалаштириш, хорижий мутахассис жалб қилиш харажатларининг 20 минг долларгача қисмига компенсация тўланади.
Саноат ипотекаси тизими йўлга қўйилиб, тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида ишлаб чиқариш майдонлари қуриб берилади.
Ҳар бир вилоятда камида 3 тадан янги саноат зоналари ташкил этилади.
Саноат зоналарида ишлаб чиқариш объекти ишга туширилиб, инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сўнг ер майдонларини хусусийлаштиришга рухсат берилади.






























Изоҳлар 0
…