date
views 805

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев АҚШга нима мақсадда борган эди?

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев АҚШга нима мақсадда борган эди?

АҚШ Федерал тергов бюросининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация АҚШга ташриф буюрди.

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон Бош прокуратураси делегацияси ва АҚШ ФТБ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Конструктив мулоқот давомида томонлар ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини, шунингдек икки давлат идоралари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама килишди.

Тадбирнинг муҳим воқеаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва АҚШ Федерал тергов бюроси ўртасидаги 2023-2026 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни имзолаш маросими бўлди.

Томонлар мазкур ҳужжат шаклланган идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги туртки бўлишига ишонч билдирдилар, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев АҚШга нима мақсадда борган эди?