20:29 / 18.08.2023
354

Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳридан топилди

Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳридан топилди

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, уларга нисбатан қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб самарали ва тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 378 нафар жисмоний шахслар топилиши таъминланган.

Жумладан, Фуқаролик ишлари  бўйича Фарғона туманлараро судининг 20.07.2022 йилдаги суд буйруғига асосан Олтиариқ туманида туғилган қарздор К.А.дан ундирувчи К.Э.фойдасига бир нафар фарзандини моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, мазкур суд буйруғига асосан ижро варақаси Бюронинг Олтиариқ тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижрога қаратилган.

Қарздор суд буйруғига асосан белгиланган алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрганлиги ҳамда яшаш манзилига келмасдан беркиниб, жойлашган жойи ва манзили номаълум бўлганлиги сабабли Бюронинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан қарздор К.А.га 11.02.2023 йилда қидирув эълон қилинган бўлиб, қидирув тадбирларини амалга ошириш учун Бюронинг Фарғона вилояти қидирув шўъбасига топширилган.

Қидирув шўъбаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздо К.А. Тошкент шахри, Қорақамиш 2,4 мавзэсида нонвойчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ЖИБ Олмазор тумани судининг маъмурий биносига олиб келинди ва қарздорга нисбатан Бюронинг Олтиариқ тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан тўпланган ҳамда ЖИБ Олтиариқ тумани судига юборилган материал асосида видеоконфиренция орқали кўриб чиқилди ва қарздор томонидан тўланмаган жами 11.482.196.0 сўм миқдордаги алимент қарздорлиги учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ҳозирда Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биркаликда қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

МИБ Фарғона вилояти бошқармаси
Н.Х.Кадиркулова


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият