date
views 251

Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам юборди (фото)

Фото: Мйколо Дорошенко / Facebook

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон бизнес тузилмалари Украинага 10,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатди. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Гуманитар ёрдам аллақачон Львов вилоятининг Дрогобицкий тумани маъмурияти, Ижтимоий сиёсат бўлими ва Львов вилояти махсус тиббий ёрдам бўйича кенгашига топширилган.

Фото: Мйколо Дорошенко / Facebook

Украинага жами 785 844 гривнага (тахминан 21 282 доллар) қишки пойабзал , спорт, болалар ва аёллар кийимлари юборилган. Шунингдек, умумий қиймати 157 771 гривна (тахминан 4 273 доллар) бўлган тиббий шприцлар, тиббий пахта ва инфузион тизимлар жўнатилган.

Фото: Мйколо Дорошенко / Facebook
Фото: Мйколо Дорошенко / Facebook

Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси гуманитар акция иштирокчиларига самимий миннатдорлик билдирган.

Фото: Мйколо Дорошенко / Facebook

Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга келди

Ўзбекистонга Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар бола ҳамда беш нафар ҳамроҳлик қилувчи гуруҳ етиб келган. 

Фото: YKurkchi / Х

Харьков, Херсон, Николаев, Запорожье, Суми, Хмелниский, Львов ва Киевдан келган болалар 12 кун давомида “Анор” тоғ оромгоҳида дам олади.

Фото: YKurkchi / X

Маълумотларга кўра, ҳозирда Европа Иттифоқи давлатларида вақтинчалик ҳимоя мақомини олган Украинадан келган 4 миллиондан ортиқ қочқин бор. Июнь ойида уларнинг сони қарийб 46 минг кишига кўпайди, бу май ойига нисбатан 1,1 фоизга кўпдир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам юборди (фото)