date
views 341

Ҳиндистонда 5,3 кг тилла тақинчоқлар билан қўлга тушган ўзбекистонликлар ҳолатига изоҳ берилди

Ҳиндистонда 5,3 кг тилла тақинчоқлар билан қўлга тушган ўзбекистонликлар ҳолатига изоҳ берилди

Фото: Twitter / Delhi Customс

Тилла тақинчоқларни ноқонуний равишда Ҳиндистон ҳудудига олиб киришга уринган Ўзбекистон фуқаролари тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев мазкур ҳолатга ўз муносабат билдирди.

“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига биноан жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишлари мумкин.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишларига рухсат этилади.

Яъни эрта хулоса чиқаришга шошилманг — қайсидир мамлакатда ноқонуний олиб киришда тўхтатиб қолинган товар бошқа мамлакатдан ҳам ноқонуний равишда олиб чиқилганини англатмаслиги мумкин”, — деб ёзади Тангриев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳиндистонда 5,3 кг тилла тақинчоқлар билан қўлга тушган ўзбекистонликлар ҳолатига изоҳ берилди
-->