
Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Янги ўқув йилида Ўзбекистоннинг 208 та умумий ўрта таълим муассасасида бу амалиёт йўлга қўйилади.
2023-2024 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари битта касб-ҳунарга ўргатилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буйруғи билан ўқувчиларга ўргатиладиган битта касб-ҳунар тури ва улар амалиёти йўлга қўйиладиган 208 та умумий ўрта таълим муассасаси рўйхати шакллантирилди.
Танлаб олинган мактабларда ўқувчилар қизиқишидан келиб чиқиб, қуйидаги 3 йўналишдан бири бўйича касб-ҳунар ўргатилади:
- ишчи касблар (ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятидан келиб чиқиб, тадбиркор ва ҳунармандлар жалб қилинган ҳолда 64 турда);
- тадбиркорлик (21 турдаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича);
- замонавий касблар (10 дан ортиқ ахборот технологиялари ва креатив индустрия йўналиши бўйича).
2023-2024 ўқув йилида 17 минг нафардан ортиқ ўқувчига касб-ҳунар ўргатиш режалаштирилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар