Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Ю. фуқаро Қ.И.ни 12 000 АҚШ доллари эвазига Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, олдиндан 48 млн сўм ва 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган,
Шунингдек, О.Ю. муқаддам 2 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юбориш эвазига 4 800 АҚШ доллари ва 88 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар