date
views 240

Шавкат Мирзиёев янгитдан қурилаётган Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент 24 август куни Самарқанд вилоятига ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Янги қурилаётган мажмуада Қуръон тиловат этилиб, дуолар ўқилди.

Илоҳим, дуоларимиз ижобат бўлиб, Аллоҳ юртимизни тинчлик-осойишталикда сақласин, файзу барака берсин. Мана, мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида турибмиз. Халқимиз билан бирга шу кунларга етганимизга шукрлар айтамиз. Олдимизга яна катта-катта режалар қўйганмиз. Бунинг учун икки карра кўпроқ ҳаракат қилишимиз, ёшлар тарбиясига эътибор беришимиз керак. Ҳамма соҳада таълимни, билимни оширсак, натижалар юқори бўлади. Ёшларимиз Имом Бухорий, Мирзо Улуғбекдай боболаримизга муносиб бўлишини истаймиз", — дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда президент матбуот хизмати.

Шунингдек, ташриф давомида Ислом маърифати бўйича, худди Бухородагидек, Самарқандда ҳам намуна яратиш кераклиги таъкидланган. Алломалар меросидан фойдаланиб, жаҳолатга қарши маърифатни кучайтириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек ҳозирги кунда янгидан барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуасининг пардозлаш ишлари намуналарини кўздан кечирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев янгитдан қурилаётган Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди