Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган шахсни Манагуадан Тошкентга олиб келди.
ИИВ хабарига кўра, тадбир қуйидаги ташкилотларнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳамкорлиги натижаси бўлган: Ўзбекистон ТИВ, АҚШнинг Анқара, Панама, Мексикадаги божхона ва чегара хизматлари, Россия ИИВнинг Никарагуадаги вакили, АҚШ Давлат департаменти Дипломатик хавфсизлик хизматининг Тошкент, Истанбул, Манагуа, Панама, Мексикадаги хориждаги жиноий ишларни тергов қилиш бўлимлари.
Билдирилишича, масофа, вақтдаги катта фарқ ва бир қатор сабабларни ҳисобга олиб, ушбу шахсни транзит қилиш ва ўтказиш бўйича барча тартиблар бош котибиятнинг Қўмондонлик ва мувофиқлаштириш маркази ва Ўзбекистондаги Интерпол миллий марказий бюроси томонидан мувофиқлаштирилди.
Таъкидланишича, гумонланувчи бошқа қитъада яшириниб, жиноий фаолият – ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган.
Барча жалб қилинган хизматларни бирлаштириш ва ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли гумондор қўлга олинди, тезкорлик билан маълумот алмашиш натижасида уни судга тортиш ва муносиб жазо белгилаш учун Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!