date
views 244

"Билимлар куни" кўтаринки руҳда ташкил этилди

"Билимлар куни" кўтаринки руҳда ташкил этилди

Билимлар куни ўқувчиларни яна ўз бағрига чорлади. Янги ўқув йили истиқлолимизнинг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ҳамда Мустақиллик дарслари билан бошланди. Катта қувончлар билан кутиб олинган бу кунда Олмазор туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги барча мактабларда байрам тадбирлари ўтказилди. Бўлиб ўтган "Биринчи қўнғироқ" тадбирларида мактаб ўқитувчилари ҳамда давлат идоралари вакиллари ҳам иштирок этишди.

Хусусан, Бюронинг Олмазор туман бўлими ходимлари ва бошқа тегишли соҳа вакилларидан иборат масъуллар 315-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этган ҳолда мактабда ташкил этилган "Мустақиллик дарс"ида Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида эришилган ютуқлар ҳақида ўқувчиларга сўзлаб беришди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Билимлар куни" кўтаринки руҳда ташкил этилди