date
views 325

Қозоғистон фуқаролигини олиш бўйича ўзбекистонликлар пешқадам

Қозоғистон фуқаролигини олиш бўйича ўзбекистонликлар пешқадам

Фото: Tengrinews

2023 йил январ-июл ойларида 14561 нафар хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олди. Уларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлар. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлигига таяниб, Kazinform хабар берди.

«2022 йилда Қозоғистон Республикаси фуқаролигини 22114 киши қабул қилди, шундан 17663 нафари қозоқ миллатига мансублар. Энг кўп фуқароликни Ўзбекистондан келганлар олди – 14353 (шундан 13166 нафари қозоқ миллатига мансублар)», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Хитойдан келган 1731 (шундан 1725 нафари қозоқ миллатига мансуб), Россиядан келган 1436 (484), Туркманистондан келган 1186 (1176) ва Қирғизистондан келган 910 (220) нафар хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 ойи давомида 14561 киши Қозоғистон фуқаролигини олган, шундан 11142 нафари қозоқ миллатига мансуб.

Уларнинг аксарияти Ўзбекистондан – 8500 (шундан 7301 нафари қозоқ миллатига мансуб).

Шу билан бирга, Россиядан келган 2133 (шундан 845 нафари қозоқ миллатига мансуб), Туркманистондан келган 1203 (1185), Хитойдан келган 1064 (1062) ва Қирғизистондан келган 718 (535) нафар хорижлик ҳам Қозоғистон фуқаролигини олган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистон фуқаролигини олиш бўйича ўзбекистонликлар пешқадам