date
views 116

Ўзбекистонда сув ресурслари стратегияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда сув ресурслари стратегияси ишлаб чиқилади

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

5 сентябр куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров иқтисод фанлари доктори, сиёсий иқтисод профессори Владимир Квинт бошчилигидаги Россия делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди, дея хабар берди Газета.uz.

Томонлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Навоий кон-металлургия комбинати объектларидан оқава сувларни марказлаштирилган тозалаш иншоотлари тизимига киритиш масалаларини муҳокама қилди.

Владимир Квинт «Ўзбекистон-2030 «стратегиясида сув ресурсларини тежаш масаласи энг муҳим беш устувор йўналиш қаторига киритилганини таъкидлади.

Январ ойи охирига қадар сув хўжалиги соҳасидаги асосий стратегик йўналишларни аниқлаш режалаштирилган. Ҳар бир устувор йўналиш бўйича иккита ишчи гуруҳ тузилади: Ўзбекистонда ва Москва давлат университетининг стратегик тадқиқотлар марказида. Ҳужжатнинг пировард мақсади Ўзбекистондаги сув танқислигини бартараф этиш ва чучук сув сифатини оширишдан иборат, деди у.

Октябр ойи бошида юқори бошқарув ходимлари учун уч кунлик семинар ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, унда стратегия методологияси батафсил тушунтириб берилади.

Учрашув иштирокчилари уй-жой коммунал хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва саноатда сув ресурсларини самарали тақсимлашнинг муҳимлиги юзасидан фикр алмашди. Сув ресурсларидан тўғри фойдаланиш учун Жамшид Қўчқоров ва Владимир Квинт Кузнецк кўмир ҳавзаси (Кузбасс) мисолида 2030 йилгача Ўзбекистон сув ресурслари учун муқобил стратегияни ишлаб чиқишга келишиб олди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда сув ресурслари стратегияси ишлаб чиқилади