Одатда фуқаролар томонидан кредит тўловлари кредит шартномаларида белгиланган миқдорда ва муддатларда кредит ташкилотларига тўлаб борилади.
Лекин, амалиётда айрим фуқаролар томонидан кредит тўловларини кечиктириш ёки тўлашни “унутиш” ҳолатларини кўплаб кузатиш мумкин.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 04.08.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Султановадан ундирувчи “Капитал банк” АТБ фойдасига 209 млн. 110 минг сўм банк фойдасига қарз ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “Captiva” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Учтепа туман бўлими давлат ижрочилари С.Абдувосиқов ҳамда С.Рахимовлар томонидан 08.09.2023 йилда қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган яшаш манзилига чиқилганда, гаровга қўйилган “Каптива” русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланиб, хатланган ҳолда жарима майдончасига жойлаштирилиши таъминланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!