date
views 181

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта АҚШга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта АҚШга ташриф буюради

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда С5+1 форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро молия ташкилотлари етакчилари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

19-25 сентябр кунлари Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги бўлиб ўтади.

Олий даражадаги ҳафталик 19 сентябр куни, анъанага кўра, Бразилия президенти нутқи билан бошланади. Сўнгра АҚШ раҳбари нутқи режалаштирилган.

Шу билан бирга, ассамблеянинг биринчи кунида Украина, Туркия, Жанубий Африка, Венгрия, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг чиқишлари ҳам режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта АҚШга ташриф буюради
-->