date
views 69

Мактабгача таълим ташкилотлари 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланади

Мактабгача таълим ташкилотлари 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланади

Фото: Sputnik / Виталий Аньков

2023-2030 йилларда болаларни мактабгача таълим ва тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олиш даражаси 100 фоизга етказилади. Бунинг учун 2 мингта янги боғча бунёд этилади.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра, мактабгача таълим ташкилотлари 100 фоиз тоза ичимлик суви ва замонавий санитария-гигиена инфратузилмаси билан таъминланади. Умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастури амалга оширилади. 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 500 минг янги қувватлар ташкил этилиб, ўқув ўринлари сони 7,5 миллионга етказилади.

Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси камида 50 фоизга етказилиб, давлат гранти асосидаги қабул параметрлари 2 баробарга оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактабгача таълим ташкилотлари 100 фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланади