Сўнгги вақтларда ўзаро келишмовчилик сабабли никоҳдан ажрашаётган тарафларнинг навбатдаги низолари уй-жой низоларидан иборат бўлиб қолмоқда.
Айниқса, ота-онасининг уйига аразлаб кетиб қолган ёш келинчаклар ҳам, “чиққан қиз чиғириқдан нари” дегандек, қайтиб келсалар сиғмай қолишлари табиий ҳолга айланиб улгурди.
Бу ҳолатда бегуноҳ фарзандларнинг икки ўртада сарсон-саргардон бўлишлари, уйсиз-жойсиз, ота ёки она меҳрисиз қолишлари ҳақида гапириш эса энг ачинарлисидир.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан ундирувчи У.Исроиловани Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг биридаги 36-хонадонига мажбурий тартибда киритиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Чилонзор туман бўлими давлат ижрочиси Ж.Шеркузиев томонидан жорий йилнинг 15 сентябрь куни олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчи У.И. бир нафар вояга етмаган фарзанди билан келинлик уйига киритиб қўйилиши таъминланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!