"Тошкент-Термиз" йўналишида ҳаракат вақтинча чекланди

"Тошкент-Термиз" йўналишида ҳаракат вақтинча чекланди
"Тошкент-Термиз" йўналишидаги барча автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 10 км да жойлашган зовур кўпригининг "Тошкент-Жиззах" йўналишидаги қисмида оралиқ қурилма балкаларининг 5 тасида ёриқ вужудга келиб, чўкиш ҳосил бўлган.
Шу муносабат билан "Тошкент-Термиз" йўналишидаги барча автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.
"Тошкент-Термиз" йўналишида ҳаракат вақтинча чекланди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар