date
views 147

Оила тикланиши таъминланди

Оила тикланиши таъминланди

Мустаҳкам оила муаммоси ҳозирги вақтда дунёнинг кўпгина давлатларини ўйлантириб келаётган масалалар сирасига киради.   
Ҳозирда Бюро органлари томонидан ҳам бу борада, яъни оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, алимент ундируви билан боғлиқ ишларни жадаллаштириш ва тўлов интизоми бўйича бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

 Хусусан, Фуфаролик ишлари бўйича Хатирчи туманлараро судининг 26.07.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.А.дан ундирувчи Г.Х. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун у вояга етгунига қадар қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Яккасарой туман бўлими давлат ижрочиси Б.Алимардоновнинг тарафлар билан суҳбат олиб бориши, фарзандлар тарбиясида ота-онанинг алоҳида ўрни борлиги ҳамда оилани мустаҳкамлаш бўйича тушунчалар бериши натижасида Яккасарой туманида яна бир оила яраштирилишига ҳисса қўшилиши таъминланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оила тикланиши таъминланди