Жорий йилнинг 27 апрел куни Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро суди фуқаро Ш.М.нинг аризасига кўра, қарздор Муборак “Пахта тозалаш” АЖдан иш ҳақи, қўшимча тўловлари, моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги даъво аризасини кўриб чиқиб, фуқарога 48 млн. 533 минг 402 сўм ундириш юзасидан қарор чиқарди.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Муборак туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 26 сентябрь куни келиб тушди ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни тўғрисида қарор чиқарилиб, қарздор огоҳлантирилди.
Шунингдек, қарздорга тегишли автотранспорт ва кўчмас мулкларга таъқиқ қўйилди. Шундан сўнг қарздор Муборак “Пахта тозалаш” АЖ томонидан шу кунинг ўзида мавжуд қарздорлик тўлиқ тўлаб берилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар