date
views 820

Сергелида кучли портлаш рўй берди

Сергелида кучли портлаш рўй берди

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада кучли портлаш оқибатида йирик ёнғин рўй берди. Ўзбекистон ФВВ вазият юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этди.

«Бугун, 28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани «Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича ҳозирча маълумот келиб тушмади.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади», дейилган хабарда.

ФВВ Сергели туманидаги ҳодиса «Самолёт қулаши оқибатида содир бўлгани» ҳақидаги хабарларни қатъиян рад этган.

«Айрим ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги ҳодиса «Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган» мазмунидаги фейк хабарлар тарқалмоқда. Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ёнғин ҳодисаси «Inter Logistics» МЧЖга қарашли омборхонада содир бўлган», дейилган хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида кучли портлаш рўй берди