Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Давлат органлари ишонч телефонлари ҳамда сайёр қабуллари орқали келаётган мурожаатлардаги муаммоларнинг ҳал этилиши кутилган натижани бермоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган сайёр қабулларда жами 95 та мурожаат келиб тушган бўлиб 52 таси қаноатлантирилган ҳамда 43 та фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Мисол учун, фуқаро О.Абдурасулованинг мурожаатида Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг қарорига асосан қарздор У.Абдурасуловдан алимент ундирилмаётганлиги баён этилган. Фуқаронинг мурожаати ўз вақтида ўрганилиб фуқарога 21,5 млн. сўм алимент пуллари ундирилиши таъминланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!