28-сентябр куни Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган омборхонада портлаш юз берди. Оқибатда 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етган.
Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган. Республика суд экспертиза маркази давлат суд эксперти Жавоҳир Дўстматов “Дарё” мухбири билан суҳбатда уй-жойлар ва автомобилларга етган зарар миқдори ўрганилаётганини айтди.
Жавоҳир Дўстматовнинг маълум қилишича, портлаш оқибатида омборхона атрофидаги ҳар бир кўп қаватли уйга 500 миллион сўмдан 1 миллиард сўмгача зарар етган.
“Ҳозирда 20 нафардан ортиқ экспертларимиз ҳодиса жойида ўрганишларни давом эттирмоқда. Марказимиз томонидан ҳар бир хонадон эгалари билан индивидуал суҳбатлашилиб, ҳисоб–китоб ишлари олиб бориляпти. Портлаш оқибатида юзага келган ёнғин бўйича ҳам тадқиқотлар ўтказилмоқда.
Кучли портлаш таъсирида асосан, уй-жойлар ва уларнинг жиҳозлари, автомобилларга зарар етган. Зарар миқдорини тўғридан тўғри аниқлаш имкони йўқлиги сабабли тегишли тартибда бошқа соҳа вакиллари, хусусан, лойиҳа–сметалар бўйича мутахассислар билан тадқиқот олиб борилмоқда. Натижалар бўйича хулосаларни тақдим этамиз. Чунки очиқлашга маълумотлар жамлангани йўқ”, — деди мутахассис.«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар