date
views 443

Шаҳрисабздаги қишлоқларининг бирига 2 та айиқ тушиб келган

Шаҳрисабздаги қишлоқларининг бирига 2 та айиқ тушиб келган

Шаҳрисабз туманидаги Сойбўйи қишлоғига бугун, 30 сентябр куни тонгга яқин 2 бош қўнғир айиқ келиб қолган.

Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, зудлик билан туман Ички ишлар, Экология, Фавқуллодда вазиятлар, Миллий гвардия бўлимлари ҳамда Ҳисор қўриқхонаси ходимлари воқеа жойига етиб борган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўз вақтида аҳоли хавфсизлиги таъминланган. Айиқлар қишлоқ аҳолиси ёки уларнинг мулкларига зарар етказмаган.

Мутахассислар томонидан махсус йўллар билан ушланган айиқлар табиат қўйнига қўйиб юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳрисабздаги қишлоқларининг бирига 2 та айиқ тушиб келган