date
views 353

Президент қарори: «Инсон» ижтимоий хизмат маркази, «Ижтимоий хизмат дарчаси» ташкил этилади

Президент қарори: «Инсон» ижтимоий хизмат маркази, «Ижтимоий хизмат дарчаси» ташкил этилади

«Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2023 йил 15 октябрдан бошлаб, дастлаб 28 та туман ва шаҳарда эксперимент тариқасида, президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва ижтимоий ходимлар гуруҳи кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тизими йўлга қўйилади.

Улар оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатади.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини баҳолаш орқали уларга индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаларини ишлаб чиқади. Аҳолига давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тўғрисида, шунингдек, аҳолининг мазкур хизматларни олишга бўлган ҳуқуқлари бўйича тушунтириш беради.

2023 йил 15 октябрдан бошлаб талабгорларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг қарорига асосан амалга оширилади.

Марказга муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиалларида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишга ихтисослашган «Ижтимоий хизмат дарчаси» фаолияти ташкил этилади.

Агентлик 2024 йил 1 январга қадар:

- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда «маҳалла еттилиги» томонидан ягона саволнома асосида маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини аниқлаш тизими йўлга қўйилишини;

- оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган аҳоли тоифаларини аниқлаш юзасидан таклифлар Ҳукуматга киритилишини таъминлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент қарори: «Инсон» ижтимоий хизмат маркази, «Ижтимоий хизмат дарчаси» ташкил этилади