date
views 256

Электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими 2024 йил охиригача жорий этилади

Электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими 2024 йил охиригача жорий этилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонасига 2024 йил охиригача аҳолига етказиб берилган электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги биллинг тизимини жорий этиш топширилди.

Бу Ўзбекистон президентининг 28 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Электр энергияси улгуржи ва чакана бозорлари механизмларига босқичма-босқич ўтиш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да назарда тутилган.

2023 йил охирига қадар янги биллинг тизимига техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Uzinfocom ягона интегратори билан биллинг тизимини ривожлантириш бўйича шартнома имзолади. 2024 йилнинг февралига қадар Тошкент шаҳри истеъмолчиларини унга тест режимига ўтказиш, келаси йил охиригача тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш режалаштирилган.

Ҳукуматнинг 2017 йил 14 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистонда 2020 йил охиригача коммунал хизматлар учун ягона ҳисоб-китоб тизимини яратиш режалаштирилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими 2024 йил охиригача жорий этилади