Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан соҳада узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.
"Устозларимиз, мазкур соҳага кўп меҳнати сингган фахрийларимиз билан ҳамиша фахрланамиз. Уларнинг ҳаётий тажрибалари ишимизда кўп асқотади. Улардан нафақат байрамларда, балки доимий равишда хабар оламиз", - дейди бошқарма катта инспектори Акмалжон Исаков.
Эъзозланган фахрийларнинг тилида ва дилида шукроналик. Улар юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, бошлаган ишларимиз ҳамиша хайрли бўлишини сўраб дуодалар.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар