2025 йилда А-373 «Тошкент – Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 100 км қисмида пилот тариқасида интеллектуал транспорт тизими жорий қилинади. Бу ҳақда Автомобил йўллари қўмитаси хабар берди.
Интеллектуал транспорт тизими автомобиллар ҳаракати вақтида уларнинг вазнини ўлчаш имконини беради.
Шунингдек, Бухоро вилоятида халқаро аҳамиятга молик 87 км узунликдаги 4 та йўлакли, цемент-бетон қопламали автомобил йўли реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилади. Шунингдек, 110 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўллари капитал таъмирланади.
Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик асосида 2 та катта лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Булар, Тошкент – Андижон ва Тошкент – Самарқанд пуллик автомобил йўллари ҳисобланади.
Қайд қилинишича, 2023 йилда ушбу лойиҳалар учун 175 млн доллар миқдорида маблағлар ўзлаштирилиши таъминланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!