date
views 401

Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутиляпти

Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутиляпти

Жорий йилнинг 12-14 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 12-13 октябр кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, 13 октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

13-14 октябрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +10...+15 даражагача, кечалари +2...+5 даража илиққача пасаяди, шимолда -1...-3 даража совуққача бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутиляпти