date
views 142

Сурхондарёда 2 килодан зиёд опий вагон остига яширилгани аниқланди

Фото: Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати

Сурхондарё вилоятида 2 килограммдан зиёд опий вагон остига яширилгани аниқланди, деб хабар бермоқда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Унга кўра, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда навбатдаги контрабанда ҳолатига чек қўйилди. Қўшни давлатдан божхона постига кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганда, хизмат ити вагонлардан бирида шубҳали модда борлиги юзасидан белги берди.

Шундан сўнг мазкур вагон чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилганда вагоннинг пастки балка қисмида хуфиёна тарзда яширилган жами оғирлиги ўрами билан 2,14 килограмм бўлган опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда 2 килодан зиёд опий вагон остига яширилгани аниқланди
-->