date
views 417

Тошкент метросида 18 ёшли талаба қиз поезд рельсига сакради

Кадр: Telegram

Тошкент метрополитенида 18 ёшли талаба қиз поезд рельсига сакради. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат 12 октябрь куни Тошкент метросининг “Алишер Навоий” метро бекатида содир бўлган. Талаба қиз поезд рельсига сакраган. Шу пайт бекатда хизмат олиб бораётган ИИО ходими буни кўриб, дарҳол поездни тўхтатишга буйруқ берган. Икки ички ишлар ходими рельсга тушиб, қизни платформага олиб чиққан.

Қизга биринчи ёрдам кўрсатилиб, у билан суҳбат ўтказилган. 2005 йилда туғилган фарғоналик қиз Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2-курс талабаси экани аниқланган. Ходимлар қизнинг қариндошлари билан боғланиб, воқеа ҳақида хабар беришган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метросида 18 ёшли талаба қиз поезд рельсига сакради