date

Ўзбекистон Исроилда ўқиётган талабаларни эвакуация қилди

Ўзбекистон Исроилда ўқиётган талабаларни эвакуация қилди

Кеча 15 октябрь куни Исроилнинг Холон технология институтида (HIT) таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга учиб кетди дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси.

"Институт билан талабаларимизнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Улар математика, технология, сунъий интеллект каби соҳаларда таҳсил олишади. Келгусида университетда бўлажак ўзбек мутахассисларини тайёрлашнинг янги йўналишларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Элчихона HIT, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет, Бухоро ва Самарқанд давлат университетлари, шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АКнинг Тель-Авивдаги ваколатхонасига талабаларни Ўзбекистонга жўнатишда ёрдам бергани учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Биз HIT ректори жаноб Эдуард Якубовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз, унинг фаол кўмагида биз ўзбекистонлик талабаларни ўз ватанига жўнатиш билан боғлиқ барча масалаларни тезкорлик билан ҳал этишга муваффақ бўлдик”, — дейилади элчихона хабарида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Исроилда ўқиётган талабаларни эвакуация қилди