Ўзбекистонликлар Руминияга қурилиш ишларига ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролар уч иш тури: пайвандчи (МИГ/МАГ), CНC дастгоҳи оператори, чилангарлик бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Иш вақти ҳафтасига 40-48 соат. Иш ҳақи эса 750 евродан бошланади (солиқлар чиқариб ташланганда). Иш берувчи ҳисобидан:

  • Ўзбекистондан Руминияга авиачипта;
  • Руминия ишчи визаси ва ишлаш рухсатномаси;
  • ётоқхона;
  • бир маҳал овқат (тушлик);
  • тиббий ва бошқа суғурталар.

Номзодлар учун қуйидаги талаблар қўйилган:

  • 25-45 ёш бўлиши;
  • рус ёки инглиз тилини билиши;
  • қурилиш соҳасида 3 йиллик иш тажрибаси;
  • архитектура-қурилиш чизмаларини билиши;
  • судланмаган бўлиши;
  • қурилиш соҳасида сертификатга эга бўлиши.

Суҳбатга биометрик ва хорижга чиқиш паспорти, касбини тасдиқловчи сертификати билан келиши талаб этилади. Танлов ўтказиладиган ҳудуд ва сана:

  1. 18-19 октябрь Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Қоратош кўчаси 44-уй. Мўлжал: Хадрадаги “Асакабанк” биноси орқасида жойлашган “Хадра ўқув маркази”.
  2. 20 октябрь Самарқанд шаҳри, Нарпай кўчаси 7б-уй. “Ишга марҳамат” мономаркази биноси. Мўлжал: Саноат коллежи ёнида.