Ўзбекистон халқаро даражада “ёпиқ” давлатдан “энг очиқ” мамлакатлардан бирига айланди
Фото: Google images
Сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон энг очиқ мамлакатлардан бирига айланди. Мамлакат дунёга очилиб, яқин қўшнилар ва бошқа хорижий давлатлар билан ҳамкорлик ва дўстона сиёсатни йўлга қўйди.
Туризм тармоқларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг асосий мақсади очиқлик тамойили асосида жамиятнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодий соҳаларни модернизация қилиш, тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш ва турмуш фаровонлигини оширишни таъминлашдан иборатдир.
Аҳоли орасида “Нима учун Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти?” деган савол туғилиши мумкин. Жавоб оддий: соҳага киритилган 1 доллар инвестисия 3-4 марта кўп даромад келтиради.
Туризм соҳасида яратилган 1 та янги иш ўрни, бошқа соҳаларда яна 2 та иш ўрни пайдо бўлишига туртки беради.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек: "Жазирама иссиқ ва изғирин совуқда, ҳаммани пахтага мажбурий сафарбар этган йилларда ҳам, Ўзбекистон пахта толасининг экспорти 1 миллиард доллардан ошмаган. Ҳозирги кунда туризм экспорти бу маррадан ошиб ўтди. Агар уни 3-4 баробар оширсак, жайдари қилиб айтганда, “пахта экмасак” ҳам бўлаверади".
Мутахассисларнинг таъкидлашича, туризмда топилган даромаднинг30 фоизиодамларнинг қўлига иш ҳақи бўлиб боради, саноатда ва бошқа тармоқларда бу10фоиздан ошмайди. Шунинг учун, кўп давлатлар сайёҳ жалб қилишнинг янги-янги йўлларини излаяпти.
Шуни инобатга олган ҳолда, чет эллик туристларнинг мамлакатимизга келишини таъминлаш ва уларнинг оқимини кўпайтириш мақсадида сўнгги ислоҳотлар шароитидавиза режимининг либераллаштирилишигаалоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хорижий давлатлардан ташриф буюрувчилар учун виза режими соддалаштирилди, хусусан, айни пайтда93та хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз кириш,56 тадавлат учун электрон кириш визаси,47 тадавлат учун беш кунлик транзит визасиз кириш, шунингдек,76 тадавлат учун туризм визалар беришнинг енгилаштирилган тартиби белгиланди.
55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга республикага келувчи ХХР, АҚШ ва Вьетнам фуқаролари учун визасиз кириш режими жорий қилинди.
Шунингдек, “Ватандош”, “Студент виса”, “Academic виса”, “Medical виса” ва “Пилгрим виса” каби янги кириш виза турлари белгиланди.
Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, хорижий туристлар сони 2016 йилда1,3 млн.нафар бўлса, 2022 йилда5,2 млн.нафарни ташкил этди. 2023 йилнинг ўтган 8 ойида юртимизга хориждан4,3 миллионтурист келди.
Шунингдек, ҳар бир хорижий туристнинг республика ҳудудида бевосита саёҳат харажатларидан ташқари сарфлайдиган ўртача маблағ суммаси 2017 йилда197 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда309, 2023 йилда эса330АҚШ долларига етди ва туризм экспорти ҳажми1,6 млрд долларбўлди (2017 йилда531млн доллар бўлган).
Туристларнинг ўртача қолиш куни4-5кунни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан1,5бараварга ортди.