Бугун ҳалқимиз учун қутлуғ сана, қувончли айём. Мамлакатимизда ўзбек тили байрами куни кўтаринки руҳда, кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда.
Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан туманда жойлашган 192-сонли мактабда ўтказилган “Тилга эътибор - дилга эътибор” деб номланган тадбирда иштирок этилди.
Тадбир давлатимиз мадҳияси билан очилган холда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, шеър ва қўшиқлар ҳамда рақслар ижро этилди.
Мактабда ташкил этилган “Мангуберди авлодлари” ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбия олаётган ўқувчиларнинг чиқишлари қизиқарли ҳарбий кўринишлари барчага бирдек манзур бўлди.
Бошланғич ва юқори синф ўқувчиларининг ўзбек адибларининг ўзбек тили ривожи учун битган асарлари, ғазаллари ва саҳна кўринишлари номоён этилди.
Учрашув қатнашчилари ва аълочи ўқувчиларга бюро ходимлари томонидан ўзбек адибларининг китоблари эсдалик учун совға қилиб топширилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг