12:12 / 21.10.2023
115

Кам таъминланганларга моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш йўлга қўйилади

Кам таъминланганларга моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш йўлга қўйилади

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади.

Бунда, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома тақдим этиш бўйича электрон кўринишда давлат хизматини кўрсатишни маъмурий регламентига мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминлайди;

давлат хизматини ЯИДХП орқали жорий этиш бўйича техник ҳужжатларни тасдиқлайди ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда тегишли ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминлайди;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги:

2023 йил 15 ноябрга қадар Ўзбекистондан чиқиб кетган ва Ўзбекистонга келган Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистон ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги ҳамда уларнинг чет элга бориш мақсадлари тўғрисидаги электрон маълумотларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиб борилишини йўлга қўяди.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ва ҳоким ёрдамчиларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза бериш ҳуқуқи берилади.

Кам таъминланган оилаларни аниқлаш мезонларига киритилаётган ўзгаришлар 2023 йил 16 ноябрдан кейин тақдим этилган аризаларга жорий этилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият