21:55 / 21.10.2023
312

Қочоқ қарздорлар

Қочоқ қарздорлар

Суд томонидан вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган бўлсада, айрим оталар уни тўлаш ўрнига ижрочилардан яширинишга ҳаракат қилади. Бу эса ўз навбатида қарздор шахсларга нисбатан қидирув эълон қилишга олиб келади.

Қидирув тадбирларини Бюронинг худудий бошқармалари Қидирув шўъбаси ходимлари олиб борадилар. Жумладан, 2023 йил 9 октябрь куни бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари Олмалиқ шаҳрида 1 млн. сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги бўлган, уни тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган шахсларга нисбатан тезкор қидирув ишларини амалга оширди.

Унда шўъбанинг тўрт нафар ходими иштирок этиб, улар томонидан алимент тўлашдан қочиб юрган 4 нафар шахс ушланди. Ушбу қарздорларга нисбатан МЖтКнинг 47/4-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият