10:02 / 24.10.2023
123

Япониялик 30 нафар кўнгилли Оролбўйини кўкаламзорлаштиришда иштирок этиш учун келди

Япониялик 30 нафар кўнгилли Оролбўйини кўкаламзорлаштиришда иштирок этиш учун келди

Фото: Дунё АА

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳада иштирок этиш учун 30 нафар япониялик кўнгиллилар Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Япониялик кўнгиллиларнинг сафари мамлакатнинг Япониядаги элчихонаси кўмагида OISCA ташкилоти томонидан ташкил қилинди. Ташриф давомида япон кўнгиллилари Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан биргаликда Орол денгизининг қуриган 10 гектар тубига 10 минг туп дарахт кўчатларини экиши режалаштирилган.

OISCA (The Organization for Industrial, Spiritual and Cultural Advancement) нодавлат халқаро ташкилот бўлиб, 1961 йилда Токио шаҳрида ташкил этилган.

Ушбу ташкилот  2015 йилдан буён атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириб келяпти. Хусусан, OISCA томонидан 2022 йилдан бошлаб 10 йил давомида Орол денгизининг қуриган ҳудудининг 40 минг гектар майдонини кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият