19:54 / 24.10.2023
394

Мол аччиғи – жон аччиғи

  Мол аччиғи – жон аччиғи
Кредитни ўз вақтида тўламаслик қарздорга ҳеч қачон яхшилик олиб келмайди. Хусусан, ўз фаолиятин ривожлантириш ва тадбиркорликни кенгайтириш мақсадида фуқаро Ш.Сапарниёзов “Агробанк” АТБ Оқолтин туман бўлимидан кредит олган ва тўлашга келганда пайсалга солган.

Натижада иш судгача бориб, Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг қарздор Ш.Сапарниёзовдан ундирувчи банк фойдасига 20 млн.сўм кредит қарзини ундириш юзасидан қарори қабул қилинган.

Суднинг ижро варақаси бюронинг Оқолтин туман бўлими томонидан қўзғатилган ва олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида фуқарога тегишли бўлган ДАМАС русумли транспорт воситаси хатланиб, онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилган.

Онлайн аукционга қўйилган мол-мулклар қонунда белгиланган тартибда сотилиши ва сотувдан тушган пул маблағлари банк кредитини қоплаш мақсадида ўтказиб берилиши бўйича қарздор огохлантирилганидан сўнг, мол-мулкидан ажраб қолишни билган қарздор томонидан кредит қарздорликлари бир куннинг ўзида тўлиқ тўлаб берилиша таъминланиб, ижро иши амалда тамомланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият