20:13 / 24.10.2023
234

МИБ Рейд: Қўштепа туманида "Автокон" тадбири давом этмоқда

МИБ Рейд: Қўштепа туманида "Автокон" тадбири давом этмоқда

Мажбурий ижро бюроси ташаббуси билан йўл қоидасини бузган фуқароларни аниқлаш ва улардан жарималарни ундириш ҳамда автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Кеча, 23 октябр куни ҳам Бюронинг Қўштепа туман бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ вакиллари билан ҳамкорликда Қўштепа туманининг Шаҳар тепа кўчасида бундай тадбирлар давом эттирилаётгани маълум қилинади.

Мана кўриб турибсизки М.Х. ҳам йўл ҳаракати қоидаларини етти маротаба бузиб, жарималарни ўз вақтида тўламаган ва шу сабабли унинг оқ тойчоғи жарима майдончасига олиб кирилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни ўз вақтида тўлашни УНУТМАНГ!

Мажбурий ижро бюроси

Қўштепа туман бўлими


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият