16:34 / 25.10.2023
109

Муаллимнинг устама ҳақи ундириб берилди

Муаллимнинг устама ҳақи ундириб берилди

Конституциямизнинг 42-моддасида ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.

Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар учраб туради.

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 15.09.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Шовот туманидаги таълим муассасаларининг биридан ундирувчи Х.П. фойдасига 94 млн. сўм устама ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шовот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор муассасадан фуқаро Х.П. фойдасига ундирилиши лозим бўлган 94 млн. сўм устама ҳақи пуллари  тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият