22:48 / 26.10.2023
259

Фарғонада давлат хизматчисига содир этилган қаршилик, жазо билан якунланди... 

Фарғонада давлат хизматчисига содир этилган қаршилик, жазо билан якунланди... 

Халқимизда «Бировни алдама, юрган кўчангнинг боши берк» деган мақол бор. Бу ҳикматнинг ҳаётий ифодасини ўзгаларнинг мулкини ишончини суиистеъмол қилган ҳолда қўлга киритиб, пинагини бузмай юрган, аммо куни келиб, барибир қонун олдида жавоб берган шахснинг аччиқ қисмати мисолида яққол кўриш мумкин.

Кейинги пайтларда қариндош-уруғ, қуда-анда, узоқ қариндошларга  кредит олиш, савдо дўконларидан муддатли тўловга маиший техника харид қилиш ҳамда тўловни амалга ошириш жараёнларида  низолар кўп кўзга ташланмоқда.

Бунинг асосий омиллари жабрланувчиларнинг ишонувчанлиги, соддадиллиги ва энг асосийси, қонун-қоидаларни яхши билмаслиги билан боғлиқ. Қуйидаги мисол ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Қўнгилчан Мағзуна (исми ўзгартирилган) қудахоласининг илтимосига кўра "GARANT MEBELLARI" МЧЖдан уяли телефон олиб беришини илтимос қилиб, ҳисоб-китобни шахсан ўзи ойма-ой тўлаб боришга ишонтиради.

Буёғини сўрасангиз,  орадан маълум бир вақт ўтиб, Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлимидан қарздорлик юзасидан Мағзунани огоҳлантириш учун давлат ижрочиси эшикдан кириб келади.

Шу тарзда ижрочи қарздорликни ундириш мақсадида бир неча бор Мағзунани уйига боради.

Пичоқ суякка етгач Мағзуна шундан сўнггина бу ҳақида уни номига кредитга олинган “телефоннинг ҳақиқий эгасига”, яъни фойдаланаётган қудахолага қўнғироқ қилади ва қарздорлик бўйича Бюро ходимлари келганлигини маълум қилади.

Орадан бир оз фурсат ўтгач қарздорнинг қариндошлари кириб келади ва хизмат вазифасини бажараётган давлат ижрочиси И.Билоловга фаол қаршилик кўрсатилади.

Давлат ижрочиси, суд ва бошқа ваколатли органлар ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро этилиши бевосита Бюро органлари зиммасига юклатилган ва бу жараёнда юзага келадиган муносабатлар Қонунда белгиланган мажбурий ижро этиш чоралари орқали тартибга солиниши ҳақида тушунтиришга ҳаракат қилади, аммо ижрочи тушунтиришларини тугатар-тугатмас қарздорнинг қудахоласини ўғли ижрочини юз қисмига мушти билан зарба бериб, тан жароҳати етказади.

Шу сабабли, ижро ҳаракатларини амалга ошириш имкони бўлмайди ва бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилиб, ҳолат юзасидан тегишли органларга мурожаат қилинади.

Мазкур ҳолат юзасидан, туман прокуратураси томонидан И.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун туман судига юборилган.

ЖИБ Тошлоқ тумани судининг 24.10.2023 йилги ҳукмига асосан судланувчи И.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси, 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган деб топилиб, унга нисбатан бир йил озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланди ва жазони умумий манзил колонияларида ўташлиги белгиланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият