Юқори калорияли овқатлар (газли ичимликлар, чипслар, фастфудлар, ширинликлар ва дудланган колбаса) қарамликни шакллантиради, чунки туз, натрий глюконат, крахмал ва шакар завқланиш гормонларини фаоллаштиради. Бу ҳақда диетолог Елена Соломатинага таяниб, News.ru хабар бермоқда.
«Натижада енгил гиёҳвандлик таъсири кузатилади, одам кўпроқ бу маҳсулотларни истай бошлайди. Газли ичимликлар, масалан, ошқозон деворларини таъсир қилади, қон оқимига киради ва бир зумда одамга энергия беради», — таъкидлади эксперт.
Юқоридаги маҳсулотлар носоғлом овқатлар сирасига киради ва организмнинг қариши ва турли касалликларга чалинишига ҳисса қўшади.
Диетолог шакар глюкоза даражасини том маънода 20 дақиқада оширишини ва бу ширин сув билан тезроқ содир бўлишини огоҳлантирди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг