Фото: Дунё
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Қатар транспорт вазири ўринбосари Ҳамад Исо Абдулло Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, трансафғон темирйўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишда Қатар иштирокини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.
Фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Qatar Airways авиакомпаниясининг Доҳа–Тошкент–Доҳа йўналиши бўйича парвозларини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.
Қатар томони ҳозирда ички тартиб-қоидалар тугалланаётгани ва бу йўналишдаги парвозлар 2024 йил март ойи охиридан йўлга қўйилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг