Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири билан мулоқот қилди


Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хэпин бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Қайд қилинишича, мулоқот давомида Ўзбекистон-Хитой муносабатларини маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

«Хусусан, Ўзбекистон ва Хитойда турли маданий тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, қадимий маданий мерос обидаларини асраб-авайлаш бўйича режалаштирилган қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишини атрофлича муҳокама қилдик», деб ёзди Мирзиёева ижтимоий тармоқда.

Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…