20:53 / 29.10.2023
268

Шифокор чекишдан воз кечишнинг катта фойдасини айтди

Шифокор чекишдан воз кечишнинг катта фойдасини айтди

Чекиш инсултни ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширади, бу одатдан воз кечиш касаллик эҳтимолини икки баравар камайтиради, дейди россиялик кардиолог Евгений Шляхто.

Мутахассиснинг фикрича, инсулт хавфи чекишни ташлаганидан кейин беш йил ўтиб бутунлай йўқолиши мумкин.

«Чекишнинг инсулт хавфига қўшган ҳиссаси атеросклероз ва артериал гипертензия билан таққосланади. Aгар сиз чекишни ташласангиз, икки йилдан кейин чекиш билан боғлиқ инсулт хавфи икки баравар камаяди ва фақат беш йилдан кейин бутунлай йўқолади», — деди Шляхто.

Кардиолог қўшимча қилганидек, чекиш одати инсултга мойиллик ва умуман, юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфига сезиларли таъсир қилади.

Келажакда инсултни олдини олиш учун мутахассис спиртли ичимликлар ва турли психостимуляторлардан воз кечишни маслаҳат беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият