date
views 7 777

Иссиқкўлда қозоқлар ва қирғизлар ўртасида жанжал юз берди

Иссиқкўлда қозоқлар ва қирғизлар ўртасида жанжал юз берди

Қирғизистоннинг Иссиқкўлидаги дам олиш масканларидан бирида Қозоғистондан келган сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида жанжал юз берди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Интернет тармоғида ушбу ҳодисанинг видеолавҳаси пайдо бўлган. Унда, бир гуруҳ эркаклар дам олиш уйининг ҳовлисида урушаётганини кўриш мумкин. Уларнинг ёнида турган аёл "бола бор!", - дея бақираётгани ҳам тасвирга тушган.

Нашрнинг ёзишича, афтидан қозоғистонлик бир неча сайёҳ маҳаллий йигитлар билан тортишиб қолгач, ўртадаги тортишувга билак кучи билан ойдинлик киритишга қарор қилишган.

Шу билан бирга, хабарларга кўра, ушбу воқеа юзасидан Иссиқкўл вилояти ИИБга расмий ариза топширилмаган бўлса-да, "Мовий Иссиқкўл" пансионатига оператив-тергов гуруҳи юборилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иссиқкўлда қозоқлар ва қирғизлар ўртасида жанжал юз берди