12:26 / 03.11.2023
111

Урганчда 50 дона қадимий тангаларни Туркияга олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ва вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қадимий тангаларнинг мамлакат ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Урганч халқаро аэропортидан Урганч—Истамбул рейси орқали учиб кетаётган чет эл фуқароси Р.В. гумон қилиниб, унга тегишли бўлган шахсий буюмлар солинган қўл сумкаси текширувдан ўтказилган. Текширув давомида оғзаки сўров пайтида айтилмаган, Ўзбекистондан олиб чиқиш таъқиқланган 50 дона (1898, 1903, 1908, 1911, 1914, 1916, 1961, 1962, 1963 йилларда) ва темурийлар даври тангалари бўлган, тахминан XV асрларда Бухоро ва Самарқандда зарб этилган мисдан ясалган қадимий тангаларни олиб кетаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг қарорига асосан давлат эгалигига ўтказилган. Ҳозирда ушбу қадимий тангалар “Хива Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонага топширилган.

“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги низоми талабларига мувофиқ 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият